Фото: Sergei Malgavko/Tass/IMAGO
Россия президенти Владимир Путин 2 октябр, чоршанба куни сафарбарлик пайтида ёки уруш вақтида иши биринчи инстанция ёки апелляция судида кўриб чиқилаётган айбланувчилар билан шартнома тузишга рухсат берувчи иккита қонунни имзолади. Ҳар иккала қонун ҳам ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинган.
Аввалроқ, 24 сентябр куни Россия Федерацияси Давлат думаси йиғилишида иккала қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ва учинчи ўқишда маъқулланган эди. Қонун лойиҳаларидан биринчиси, агар судланувчилар сафарбарлик даврида ёки уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилган бўлса, жиноий иш юритишни тўхтатиб туриш, кейин эса жиноий жавобгарликдан озод қилиш имконини беради. Қонун шунингдек, сафарбарлик даврида, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида РФ Қуролли кучларида хизмат қилиш пайтида жиноят содир этган шахсларга нисбатан суд ишларини тўхтатиб туриш имкониятини назарда тутади.
Худди шундай ҳуқуқий механизм ҳукм чиқарилган, лекин қонуний кучга кирмаган маҳкумларга, шу жумладан апелляция босқичида ҳам қўлланади.
Иккинчи қонун лойиҳасининг моҳияти
Иккинчи ҳужжат сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ва уруш даврига ҳам тегишли. Бу Россия Федерацияси қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги шартномани суд муҳокамаси босқичида айбланувчи (судланувчи) шахсларнинг айрим тоифалари билан, агар прокурор уларга нисбатан жиноят ишини моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборган бўлса, тузишга имкон беради.
Биринчи қонун лойиҳаси бўйича Россия Федерацияси Жиноят-процессуал кодексига ва иккинчи қонун лойиҳаси бўйича «Ҳарбий бурч ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди