11:47 / 03.10.2024
49

Исроил авиацияси илк бор Байрут марказига ҳужум қилди (видео)

Исроил авиацияси илк бор Байрут марказига ҳужум қилди (видео)
Фото: AP Photo/ Архив
Исроил самолёти биринчи марта Байрутнинг марказий ҳудуди — Башурага зарба берди, деб воқеа гувоҳи “РИА Новости”га хабар берди.

“Портлаш жуда кучли эди, у мендан кейинги кўчада, парламентга беш дақиқалик масофада содир бўлди”, дейди нашр суҳбатдоши.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фавқулодда вазиятлар маркази маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида олти киши ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган.

Аввалроқ Исроил армияси Байрутга “аниқ зарба” берганини маълум қилган эди. Ушбу зарба беш кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шундан сўнг ярим соат ичида яна саккизга яқин портлашлар эшитилган.

Исроил ҳозир бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳарбий тўқнашувларда иштирок этмоқда. Шунингдек, Исроил армияси Ливанда чекланган қуруқликдаги операцияни бошлаганини маълум қилган, унинг асосий мақсади бир йил аввал “Ҳизбуллоҳ” томонидан бошланган отишмалар туфайли эвакуация қилинган шимолнинг 60 минг нафар аҳолисини қайтариш учун шароит яратишдан иборат.

Бир кун аввал Эроннинг БМТдаги миссияси ташкилот Хавфсизлик кенгашини можарога аралашиб, “Исроилнинг Ливан, Ғазо ва Сурияга қарши тажовузкорлиги ва ҳарбий жиноятларини тўхтатишга ҳамда вазиятнинг кенг кўламли минтақавий урушга айланишига йўл қўймасликка чақирди.

Ўтган ҳафтада Исроил армияси Байрутга бир нечта мақсадли ҳаво ҳужумлари уюштириб, Ливаннинг юқори мартабали қўмондонларини йўқ қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил авиацияси илк бор Байрут марказига ҳужум қилди (видео)