Фото: ТАСС
Москвадаги «Крокус Сити Холл» концерт залида уюштирилган теракт иштирокчилари сифатида гумонланаётган уч нафар шахсга яна бир ҳужумга тайёргарлик кўриш айби қўйилди: тергов маълумотларига кўра, улар буни қўлбола портловчи моддалар ёрдамида амалга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда ТАСС иш материалларига таяниб ёзди.
Маълумотларга кўра, айбланувчилар ҳужумни қўлбола бомба ёрдамида амалга оширишни режалаштирган. Шу боисдан ҳам улар террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўриш ва уюшган гуруҳ томонидан портловчи мосламани ноқонуний ясашда айбланмоқда.
Бундан ташқари, «Крокус» иши бўйича тўрт нафар айбланувчига нисбатан «Исломий давлат» таркибига кирувчи, тақиқланган «Хуросон Вилояти» террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этганлик бўйича иш очилган.
Шунингдек, уларга нисбатан яна иккита — уюшган гуруҳ томонидан ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний муомаласи ҳамда портловчи мосламани ноқонуний ясаш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
ТАСС «Крокус» иши бўйича иштирокчиларнинг қайси бири янги айбловлар билан айблангани ҳақида маълумот бермади.
«Крокус Сити Холл»даги теракт 22 март куни содир бўлди. Қуролланган одамлар бинога бостириб кириб, концертга келган одамларга қарата ўқ узди. Кейин улар залга ўт қўйиб, қочишга ҳаракат қилишди. 145 киши ҳалок бўлди, 550 дан ортиқ киши жароҳат олди.
«Крокус»га қилинган ҳужум учун жавобгарликни «Хуросон Вилояти» ўз зиммасига олди. Ишда 20 га яқин одам иштирок этмоқда, улар орасида терговчиларга кўра, теракт содир этганларни уй-жой, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаганлар ҳам бор. Тергов ишга бевосита алоқадор сифатида Тожикистоннинг тўрт фуқаросини кўрсатмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди