Фото: AP
Украина мудофааси бўйича контакт гуруҳининг навбатдаги йиғилишида НАТО аъзолари Россия ҳудудига зарба бериш тақиқини бекор қилиш масаласини муҳокама қилади.
Бу ҳақда Шимолий Атлантика алянсининг янги бош котиби Марк Рютте Украина етакчиси Володимир Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Президент Байден бу учрашувни етакчилар даражасида ўтказмоқда. 12 октябр куни Алянс аъзолари ва Украина билан Рамштайн форматида учрашишимиз жуда муҳим», деб қўшимча қилди у.
Рюттенинг қайд этишича, Россия ҳарбий объектларига ҳужумлар масаласида халқаро ҳуқуқ Украина томонида. Бироқ, тақиқ ва чекловларни бекор қилиш фақат НАТО аъзоларининг индивидуал қарорларига боғлиқ.
«Россия бу ноқонуний урушни олиб бормоқда. Россия қирувчи самолётлари ва ракеталарини Украина фуқаролик инфратузилмасига қарши ишлатишдан олдин уриб тушириш бунинг олдини олиши мумкин», деди у.
Сентябр ойи охирида АҚШ президенти Жо Байден Украина мудофааси бўйича контакт гуруҳининг янги йиғилишини эълон қилди. Учрашув 12 октябр куни Германияда бўлиб ўтади. Бу Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери 25-учрашув бўлади.
Володимир Зеленский ушбу учрашувда Украина ўз ҳамкорлари билан биргаликда Россияга босимни кучайтириш бўйича қўшма чораларни муҳокама қилиши кераклигини айтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”