Фото: Getty Images
Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШда “Ҳелен” тўфони қурбонлари сони 200 нафарга етди. Аввалроқ 117 қурбон ҳақида хабар берилган эди.
Қутқарувчилар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмаяпти, чунки кўп одамлар ҳали ҳам бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.
Табиий офат Шимолий Каролина, Жоржия, Жанубий Каролина, Флорида, Теннесси ва Виржиния штатларига зарар етказди.
3 октябрь, пайшанба куни эрталаб АҚШда 1 миллионга яқин одам электрсиз қолган. Уларнинг аксарияти Жанубий ва Шимолий Каролина аҳолиси.
Тўфон электр узатиш линиялари ва у билан боғлиқ инфратузилмани жиддий шикастлади. Штат бўйлаб аксар йўллар ёпиқлигича қолмоқда, бу эса қутқарувчиларнинг жабрланган ҳудудларга етиб бориши ва ёрдам кўрсатишини қийинлаштиради.
АҚШнинг табиий офатларга қарши курашиш миллий маркази маълумотларига кўра, “Ҳелен” ҳозирда кучини йўқотди ва тропик бўронга айланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди