Фото: Manuel Claure/Reuters
Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралесга қарши суриштирув бошланди: у вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланяпти. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Сесар Силес баёнот берди.
Силеснинг таъкидлашича, гап саккиз йил давомида жазоланмай қолган жиноятлар ҳақида кетмоқда. Номуси топталган қиз 15 ёки 16 ёшда бўлган. Шундан сўнг у қиз фарзанд кўрган, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада отасининг исми кўрсатилган жойга Эво Моралес деб ёзилган.
Маҳаллий матбуот жабрланувчи 2014 йилда асос солинган «Эво авлоди» ёшлар ташкилоти аъзоси бўлган деган тахминни илгари суряпти.
Моралес ўзига қарши сурилаётган барча айбловларни рад этиб, уларнинг ортида сиёсий мақсадлар ётганини айтди. Таъкидлашича, барча неолиберал ҳукуматлар уни таъқиб этиб, қамоққа тиқишга уриниб келган.
Эво Моралес 2025 йилги сайловда қатнашиб, яна президент бўлишни мақсад қилган.
Эво Моралес (1959 йилда туғилган) — Боливиянинг 2006–2019 йиллардаги президенти. Мамлакатда юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 2019 йил 10 октябрида истеъфога чиққан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди