Александр Бортников / Фото: Akorda.kz
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников 4 октябр куни Қозоғистон пойтахти Остонада, Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида қатнашди.
“Июлда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ахбороти асосида Россия ФХХ томонидан ”Хуросон вилояти“ халқаро террорчилик ташкилоти минтақалараро ячейкасининг 10 жангаридан иборат фаолияти тўхтатилди,” – дея Бортниковнинг сўзларини келтирмоқда BBC нашри.
Бортников, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкасблари ёрдами билан Россия ҳудудида янги жангариларни ёллаш ва терроризмни молиялаш билан шуғулланган ИШИД ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” деб номланган гуруҳнинг беш аъзоси қўлга олинганини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси кўмаги билан Россия ҳудудида экстремистик фаолияти учун халқаро қидирув эълон қилинган тўрт нафар шахс ҳам қўлга олинган.
Шу йил март ойида Москва шаҳри яқинидаги Crocus City Hall савдо марказига қуролли ҳужум уюштирилди. 100 дан ортиқ инсоннинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумда Россия расмийлари дастлаб Украинани айблади.
Кейинроқ, Россия Федарал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Crocus City Hall ҳужуми Афғон-Покистон ҳудудидан “Хуросон вилояти” томонидан мувофиқлаштирилган, деб баёнот берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”