Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг айтишича, ўтган тунда Исроил қўшинларига Ливан-Исроил чегараси яқинидаги Одаисе қишлоғига ўрнашиб олишига йўл қўймаган.
“Исроиллик пиёда аскарлар Одисе қишлоғи муниципалитети чеккасига боришга уринганларида, Ҳизбуллоҳ жангчилари уларга зарба берган ва уларни чекинишга мажбур қилган. Исроил қўшинлари орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор", - деб хабар берди ҳаракат.
Таъкидланишича, Исроил ҳарбийлари кечаси камида икки марта қишлоққа киришга уринган, бироқ улар чекинишга мажбур бўлган. Ҳизбуллоҳ, шунингдек, Кфар Гилади, Ювал ва Ярон чегара аҳоли пунктларида исроиллик ҳарбий хизматчилар жамланган жойга ракета ҳужумларини уюштиргани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ "Ҳизбуллоҳ" Исроил ҳарбийларининг Ливан жанубида мустаҳкам ўрнашиб олишга бўлган барча уринишларига барҳам берганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 1 окябрь куни Ливанга қарши қуруқлик операциясини бошлаган эди. Бундан олдин яҳудий давлати маҳсус хизматлари Ливандаги Ҳамас ва Ҳизбуллоҳ ҳаракатлари етакчиларини жисмоний йўқ қилишга уринди. Шунингдек 17 -18 сентябрь кунлари алоқа ускуналарини ёппасига портилди.
Ливанда Исроил ҳужумлари қурбонлари сони аллақачон икки минг кишидан ошди, 1,2 миллиондан ортиқ ливанлик уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Ўн минглаб қочқинлар қўшни Сурияга ўтган.
Исроил айтишига кўра, уларнинг ҳарбий кампаниянинг асосий мақсади Ҳизбуллоҳ томонидан ўққа тутилиши сабабли эвакуация қилинган яҳудий давлатининг шимолидаги 60 минг аҳолини ўз уйига қайтиши учун шароит яратишдир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди