Вегетарианлик ва веганлик болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касаллиги бор одамлар учун жуда хавфлидир, деди Москва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Видновский клиник касалхонасининг гастроэнтерологи Людмила Сухорукова.
“Вегетарианлик ва веганлик болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликларга чалинганлар учун жуда хавфлидир. Агар бола ёшлигидан вегетариан бўлса, у нормал ривожланиши учун зарур бўлган барча элементларни олмаган бўлса бу танадаги муҳим элементларнинг етишмаслигига олиб келади", - деди Сухорукова.
Бундай ҳолатда, гастроэнтерологнинг фикрига кўра, танада жуда жиддий бузилишлар юзага келади, бу эса бола катта бўлганидан сўнг ўзини намоён қилади. Буларга сурункали ва автоиммун касалликлар, кам вазн ва баъзи ҳолларда ҳатто бепуштлик келиб чиқиши мумкин.
Сухорукова ўз фарзандларини вегетариан бўлишга ўргатаётган ота-оналарга боланинг келажакдаги саломатлиги учун бундай масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрми ёки йўқлигини ўйлаб кўришни маслаҳат беради.
Вегетарианлик ҳомиладорликка ҳам мос келмайди. Ҳомиладор аёлнинг танаси сезиларли ўзгаришларга учрайди. Хомиланинг ривожланиши кўплаб "қурилиш элементлари"ни талаб қилади: оқсил ва холестерин, кўплаб ёғлар ва углеводлар талаб қилинади, чунки ҳомила ҳужайралари ва органлари яратилади. Бундан ташқари, аёлнинг танаси болани туғиш учун кўпроқ озуқа моддалари, витаминлар ва микроэлементларга муҳтож. Бир вақтнинг ўзида икки кишига зарар етказиш хавфи кўп марта ортади.
"Бундан ташқари, вегетарианлик вояга етган одамга ҳам жиддий зарар етказиши мумкин. Айниқса у одамда ошқозон ости бези, юрак, буйрак ёки жигар каби органлар билан туғма ёки орттирилган сурункали касалликлар мавжуд бўлса”, — дея қўшимча қилди суҳбатдош.
Шифокорнинг эслашича, айтилиши ўхшаш бўлишга қарамасдан веганлар ва вегетарианлар диетаси фарқ қилади: биринчиси ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни истеъмол қилмайди, иккинчиси эса тухум, сут ва асал истеъмол қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди