Фото: Getty Images
Шимолий Атлантика альянси ҳар бири тахминан 5 мингта ҳарбий хизматчидан иборат қўшимча 49 та жанговар бригада тузишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, уларнинг умумий сонини 131 та бригадага етказиш режалаштирилган. Welt нашрига кўра, НАТО 2022 йилдан бери Россияни бевосита таҳдид сифатида баҳолаб, Москвадан келаётган хавфга қарши туриш учун альянс ҳарбий қудратини ошириш кераклигини қўшимча қилган.
“2021 йилда 82 та жанговар бригада етарли деб ҳисобланган бўлса-да, келажакда уларнинг сони 131 та бўлиши керак”, дейилади хабарда.
Бу Бундесверда (Германия армияси) ҳар бирида 5 мингга яқин ҳарбий хизматчидан иборат бўлган 49 та йирик тузилмага кўпайишини англатади. Ушбу қўшинларни бошқариш ва қўллаб-қувватлаш учун “жанговар корпуслар” сони 6 тадан 15 тага, дивизия штаблари эса 24 тадан 38 тага етказилиши керак. Бундан ташқари, технология, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа, ўқ-дорилар, узоқ масофали қуроллар, логистика ва транспорт бўйича ҳаракатлар амалга оширилиши лозим.
Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари сони 293 тадан 1467 тагача — деярли беш баравар ошиши кутилмоқда. Бу Patriot, IRIS Т-SLМ, Skyrangerкаби қурол тизимлари, шунингдек, яқин ва узоқ масофали мудофаа воситаларини ўз ичига олади. Вертолётлар сони ҳам 90 тадан 104 тагача кўпайиши кутилмоқда.
Аввалроқ Германия мудофаа вазири Борис Писториус Литва Сеймасида (парламент) сўзлаган нутқида “Россия қурол ишлаб чиқаришни ҳамда қуролли кучларини кескин ошираётгани”ни маълум қилган. Вазир, шунингдек, Ғарб давлатлари яқин 3-5 йил ичида Россия билан бўлиши мумкин бўлган урушга тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлаган.
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия НАТО давлатларига ҳужум қилишга тайёрлиги ҳақидаги Ғарб баёнотлари бемаънилик эканлигини айтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”