Коллаж: “Israelradar.com”
Washington Post газетаси Ливандаги пейжерларни портлатиш билан боғлиқ операция тафсилотларини аниқлади. Исроил тегишли амалиётни 2022 йилда режалаштиришни бошлаган. Бу ҳақда Исроил расмийлари хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ҳизбуллоҳ”ни кўп миқдордаги Тайванда ишлаб чиқарилган Аpоllо АR924 пейжерларини харид қилишга, илгари Тайван фирмасида ишлаган, номи айтилмаган маркетинг бўйича мутахассис аёл ундаган. Кейинчалик у ўз компаниясини ташкил этиб, пейжерларни сотиш учун лицензия олган.
“Ҳизбуллоҳ” учун пейжерларни ишлаб чиқариш учинчи бир компанияга топширилган, аммо “Ҳизбуллоҳ” билан битимни ташкил этган аёл, қурилмалар ичига портловчи модда жойлаштирилгани ва уларнинг “Моссад” буюртмаси асосида Исроилда ишлаб чиқарилгани ҳақида билмаган.
“Ҳизбуллоҳ” сотиб олинган баъзи пейжерларни текшириш учун уларни қисмларга ажратган, аммо портловчи модда шундай жойлаштирилганки, уни топиш деярли имконсиз эди, дейди Исроил расмийлари.
Исроилнинг “Моссад” махсус хизмати 2015 йилдаёқ “Ҳизбуллоҳ”нинг хабари бўлмаган ҳолда, унга портловчи моддалар ва эшитиш тизими ўрнатилган рацияларни етказиб беришни бошлаган, дейилади хабарда.
Манбаларнинг айтишича, қурилмаларни портлатишгача бўлган вақт давомида “Моссад” фақат рацияларни тинглаш билангина чекланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди