00:20 / 07.10.2024
32

Исроил президенти Яқин Шарқда радикализмга қарши НАТО аналогини яратишни таклиф қилди

Исроил президенти Яқин Шарқда радикализмга қарши НАТО аналогини яратишни таклиф қилди
Фото: CNN
Исроил президенти Ицхак Герцог «Al Arabiya» нашрига берган интервюсида Яқин Шарқдаги сиёсий кучларни Эронга қарши биргаликда курашишга ва радикалларга қарши курашда НАТО каби иттифоқ тузишга чақирди.

«Герцог минтақа аҳолиси ва сиёсий кучларига, хусусан, Эрон ва Ливан халқига мурожаат қилиб, Эрон ва унинг йўлдошларига қарши бирга туришга чақирди ва бу эришиш мумкин бўлган мақсад эканига умид билдирди», дейилади телеканал хабарида.

«Агар қаршилик кўрсата олсак ва биргаликда ҳаракат қила олсак, албатта, биз яхшироқ келажакка ва радикализмга тўсиқ бўладиган НАТО каби тузилма яратилишига ишонишимиз мумкин», деди президент.

Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқ хавфсизлигига ҳақиқий таҳдид Эрондир. Герцог Исроилнинг Эронга қарши жавоб режаси кўриб чиқилаётганини эслатиб ўтди, аммо мумкин бўлган жавоб формати ва вақтини аниқламади.

Президент, шунингдек, ўтган йил октябр ойида Ҳамас ҳужумидан кейинги Исроил ҳаракатларини ҳимоя қилди ва Исроил ҳарбийлари халқаро қонунлар ва жанговар қоидаларга риоя қилганини айтди. Бундан ташқари, у «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати раҳбари Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилиш операциясини қўллаб-қувватлади ва «Ҳизбуллоҳ» Исроилга нисбатан «стратегик аҳамиятга эга бўлган нарсани режалаштираётганини» тушунтирди.

Бундан ташқари, Герцог Франция президенти Эммануэл Макроннинг мамлакатлар Исроилга Ғазо секторида жанг қилиш учун ишлатадиган қурол турларини бермаслиги кераклиги ҳақидаги сўзлари муносабати билан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил президенти Яқин Шарқда радикализмга қарши НАТО аналогини яратишни таклиф қилди