Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путинга туғилган куни муносабати билан «Беларус ҳунармандларининг асари»ни совға қилган. Бу ҳақда Life.ru нашрига Лукашенконинг матбуот котиби Наталя Эйсмонт маълум қилди.
У бу айнан қандай совға эканлигини аниқламади. Журналистлар билан суҳбатда Лукашенко бу «жуда жиддий совға» эканлигини таъкидлади. Аммо тафсилотларни ошкор қилмади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Лукашенко Путинга трактор совға қилганди.
Бунгача Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Путинга туғилган кунига махсус совға юборганини маълум қилганди.
7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 72 ёшга тўлди. Унинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Россия раҳбари ўша кунга режалаштирилган ёпиқ ишчи учрашувлар ўтказган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”