Фото: kremlin.ru
АҚШнинг собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка амалдаги номзод Доналд Трамп президентлик муддатини якунлаганидан сўнг Россия етакчиси Владимир Путинга яширинча қўнғироқ қилиб турган. Бу ҳақда америкалик журналист ва The Washington Post газетаси муҳаррири Боб Вудворднинг «Уруш» номли янги китобида айтилади, ундан парчалар нашр томонидан 8 октябр, сешанба куни чоп этилган.
Вудворднинг сўзларига кўра, бундай алоқалардан бири 2024 йил бошида, Трамп ёрдамчисига Путин билан телефон орқали гаплашиш учун Мар-а-Лагодаги офисини тарк этишни айтганида содир бўлган бўлиши мумкин. Китобда Трамп ва Путин нимани муҳокама қилгани ошкор этилмаган. Шу билан бирга, Трамп сайловолди ташвиқоти ходимларидан бири эҳтимолий алоқага шубҳа қилмоқда. Бироқ Трампга яқин яна бир манба Вудвордга собиқ президент 2021 йилда Оқ уйни тарк этганидан кейин Путин билан етти марта суҳбатлашган бўлиши мумкинлигини айтди.
COVID-19 учун Америка тестлари
Вудворд шунингдек, 2020 йилда, коронавирус пандемияси бошланганда, Трамп шахсий фойдаланиши учун Путинга ўша пайтда танқис бўлган COVID-19 тест қурилмаларини яширинча юборганини таъкидлайди. Айтилишича, Трамп билан телефон суҳбатида Путин узатилган қурилмалар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмасликни сўраган, чунки одамлар АҚШнинг собиқ президентидан «ғазабланишади». Трамп буни кимдир билиб қолса, унга аҳамият бермаслигини айтган, лекин охир-оқибат буни ҳеч кимга айтмасликка рози бўлган.
Трамп сайловолди ташвиқоти вакили Стивен Чун Вудворд 15 октябрда чиқадиган китобда ёзилган ҳамма нарсани ёлғон деб атади. «Боб Вудворднинг хаёлий ҳикояларининг ҳеч бири ҳақиқатга тўғри келмайди», деди Чун ўз баёнотида.
Журналист Вудворд, Трамп, Путин, Яширинча алоқа «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин