Фото: информазионе.ит
Италия Ички ишлар вазирлиги Болоньядаги масжидда фаолият юритган, келиб чиқиши покистонлик имом Зулфиқор Хонни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Corriere della Sera хабар берди.
Маҳаллий нашрнинг ёзишича, имом “радикал исломий позициялар”ни, шунингдек, ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлаган. Италия ички ишлар вазирлиги у террорчилик тенденцияларининг тарқалишига ҳисса қўшган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Имом 2023 йилда “ўсиб бораётган мафкуравий ақидапарастликни кўрсатиб, радикал исломга мурожаат қила бошлаганида” расмийлар эътиборини тортган, дейилади хабарда.
2023 йил ноябрида у хорижий давлатларни сионизмни қўллаб-қувватлашда айблаган. Шу билан бирга, имом фақатгина диний раҳбар сифатида Фаластин-Исроил можароси ҳақидаги шахсий фикрини билдирганини айтмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”