15:02 / 09.10.2024
44

Исроил ўт очишни тўхтатиш учун “Ҳизбуллоҳ”га қандай шарт қўйди?

Исроил ўт очишни тўхтатиш учун “Ҳизбуллоҳ”га қандай шарт қўйди?
Фото: AFP
Исроил армияси Ливан жанубида ўт очишни тўхтатиш учун “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига шарт қўйди. Бу ҳақда араб нашрларига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил оташкесим шарти сифатида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қуролларини ташлаб, кучларини икки давлат чегарасидан шимолга олиб чиқишни талаб қилмоқда.

"Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш эвазига “Ҳизбуллоҳ”дан қуролларини ташлаб, Литани дарёсининг шимолига чекинишни талаб этмоқда", дейди француз манбалари.

Ҳозир Ливанда 15 мингдан ортиқ исроиллик аскар бўлиши мумкин. “Ҳизбуллоҳ” биринчи марта Ливандаги ўт очишни тўхтатиш саъй-ҳаракатларини очиқ-ойдин қўллаб-қувватламоқда.

"Биз ўт очишни тўхтатишга эришиш мақсадида (парламент раиси Набиҳ) Берри раҳбарлигидаги сиёсий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Ўт очишни тўхтатиш ишончли тарзда амалга оширилгач ва дипломатия ўз натижасини берганидан сўнг, барча бошқа тафсилотлар муҳокама қилиниб, қарорлар ҳамжиҳатликда қабул қилинади", деди бош котиб ўринбосари Наим Қосим.

Исроил, Ливан жануби, Ўт очишни тўхтатиш, Ҳизбуллоҳ, Шарт қўйди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ўт очишни тўхтатиш учун “Ҳизбуллоҳ”га қандай шарт қўйди?