Фото: Azerbaycan 24
Туркия Миллий таълим вазирлиги тарих фани ўқув дастурига туб ўзгаришлар киритди. Янги ёндашувга кўра, “Марказий Осиё” атамаси “Туркистон” атамаси билан алмаштирилади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур қарор келажак авлодларда миллий ўзликни англаш ва ватанпарварликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, “келгуси даврни турклар даврига айлантириш учун елкама-елка ҳаракат қилиб, ‘Турк асри’ ҳақидаги тасаввурларни Туркий Давлатлар Ташкилотига ҳам етказиши”ни таъкидлаган.
“Туркларнинг ватани маъносини англатувчи Туркистон сўзи тарихнинг энг қадимги даврларидан бери қўлланилган. ХIX асрнинг иккинчи ярмида руслар босқинчилиги натижасида Туркистон номи ўрнига Ўрта Осиё тушунчаси кириб келди ва тарқалди”, дейди профессор Аҳмет Тасагил “Туркистон” атамасининг тарихий маъносини тушунтирар экан.
Доцент Рамин Содиқ Таълим вазирлиги қарорига изоҳ бериб, “Туркистон концепцияси ва унинг Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсликларга киритилиши жуда тўғри қарор эканини таъкидлаган.
Мутахассис турк дунёси учун муштарак тарих, география, адабиёт, харита ва алифбо яратиш борасидаги фаол қадамлар даврида Миллий таълим вазирлигининг “Туркистон” атамасини дарсликларга, жумладан, болалар учун мўлжалланган дарсликларга киритиш тўғрисидаги қарорини муҳим ўзгариш деб атади.
Унинг фикрича, бу ўзгаришлар нафақат Туркия, балки бутун туркий дунё, шунингдек, туркий халқларнинг ҳамкор давлатлари учун муҳим бошланиш ва қимматли ҳиссадир.
Мутахассисларга кўра, бу ўзгариш туркий дунё бўйлаб алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, умумий тарих, адабиёт, харита ва алифбо яратишга қаратилган кенгроқ стратегиянинг бир қисмидир.
Туркия, Марказий Осиё атамаси, Туркистон, Ўзгартириш, Турк дунёси “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди