Браун университети маълумотларига кўра, 20 йил давомида АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларга 2,313 триллион доллар сарфлаган.
АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспектори Жон Сопко мазкур маблағларнинг 19 миллиард доллари талон-торож қилинганини айтиб ўтган.
Афғонистондаги тўқнашувлар давомида йўқотишлар 176 мингдан ортиқ кишини ташкил этди. Жумладан:
- АҚШ ҳарбий хизматчилари — 2 324 нафар;
- АҚШ пудратчилари — 3 917 нафар;
- НАТО давлатларининг ҳарбий хизматчилари — 1 144 нафар;
- Афғонистон ҳарбий хизматчилари ва полицияси — 69 095 нафар;
- Тинч аҳоли — 46 319 нафар;
- Толибон ва бошқа гуруҳлар — 52 893 (Покистонда яна 32 838 жангари ўлдирилган).
Шунингдек, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар давомида 74 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, 446 нафар гуманитар ёрдам ходимлари қурбон бўлган.
АҚШ 2020 йилнинг 29 февралида Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлаган бўлиб, 2021 йилнинг 30 августига келиб Афғонистонда бирорта ҳам америкалик ҳарбий қолмагани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди