Фото: AFP / Scanpix
Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан музокаралар шартларини муҳокама қилишга ва урушни тугатишга тайёр, деб хабар берди Bloomberg 8 октябр, сешанба куни Украина президенти ва Ғарб давлатлари раҳбарлари ўртасидаги музокаралар бориши билан таниш бўлган расмийларга таяниб.
Омма олдида Зеленский ҳали ҳам Россия қўшинларини Украинадан тўлиқ олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда ва босиб олинган ҳудудлар бўйича музокараларни рад этяпти, бироқ Украина расмийлари урушни тўхтатиш ва «кўпроқ мослашувчан» позицияни эгаллаш зарурлигини қабул қилишга тайёр эканликларини очиқ айтишди. Бу ҳақда агентликка НАТОга яқин суҳбатдошлари маълум қилди.
Зеленскийнинг сентябр ойида таклиф қилган «ғалаба режаси» Вашингтонда совуқ кутиб олинди, деди улардан бири ва Ғарб иттифоқчилари Киевга янада аниқроқ сценарийни тақдим этиши учун босимни оширди. Фронтдаги вазият, молиялаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ва АҚШда бўлажак президентлик сайловлари Украина иттифоқчиларини «можарони музокаралар йўли билан тугатиш имкониятини диққат билан кўриб чиқишга» ундамоқда, деб таъкидлайди Bloomberg.
Зеленскийнинг «Ғалаба режаси»
Зеленскийнинг «ғалаба режаси» асосий бандларидан бири Украина учун НАТОга қўшилиш пайтида ўзаро мудофаа шартномасига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олади. Аммо Bloomberg суҳбатдошларидан бири таъкидлаганидек, ишончли икки томонлама хавфсизлик кафолатлари, айниқса Қўшма Штатлардан, аслида Украинанинг алянсга аъзо бўлишини англатади. Россия Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини имконсиз деб ҳисоблагани учун барча томонларни музокаралар столига қандай формула олиб келиши номаълум, дейди манба.
Расмий равишда Украина Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи»ни амалга оширишни талаб қилмоқда, бу 1991 йилги чегараларга қайтиш ва рус қўшинларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилишини ўз ичига олади.
Россия президенти Владимир Путин июн ўрталарида можарога барҳам бериш режасини тақдим этди. Унда Украинанинг эгаллаб олинган барча минтақаларидан, жумладан, Қрим, Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсон областларидан Украина қўшинларини олиб чиқиб кетиш, Киев томонидан бу ҳудудлар устидан назоратни йўқотганлигини тан олиш, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши, мамлакатнинг ядро қуролидан холи бўлишини таъминлаш, шунингдек, Ғарбнинг Россияга нисбатан санкцияларини бекор қилиш бор. Киев бу режани қабул қилиб бўлмас деб баҳолаб, дарҳол рад этди.
Зеленский, Россия, Музокара, Позиция, Юмшатиш, Тинчлик формуласи “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...