Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги
Қозоғистон ва Қатар ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади. Мажлис депутатлари тегишли келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Парламент аъзолари 9 октябрь куни Қозоғистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиққан.
Муҳокама чоғида депутат Бакитжан Бозорбек ҳужжат ратификация қилинганидан кейин Қозоғистон ва Қатар бир-бирининг ҳарбий полигонларидан фойдаланиши тўғрими, деган савол берган.
“Битимнинг 5-моддасига кўра, Қатар ва Қозоғистон ўз ҳарбий полигонларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Қозоғистонда ҳарбий полигонлар кўп, аммо Қатарда полигон мавжуд эмас. Фақатгина битта ҳарбий база бор, холос. Айтинг-чи, Қатарда қандай ҳарбий полигонлар мавжуд? Қатар ҳарбий хизматчилари ҳақида гапирадиган бўлсак... Уларнинг ўз қўшинлари йўқ, ҳарбий хизматчиларнинг 80 фоизи чет эллик фуқаролардан иборат. Агар ушбу битим тасдиқланса, у КХШТ келишувига қандай таъсир кўрсатади?”, дея сўраган депутат.
Мудофаа вазири ўринбосари Дархон Ахдиев Қозоғистонда ҳозирча бундай режалар йўқ, дея жавоб берган.
“Бизнинг мақсадимиз уларнинг полигонидан фойдаланиш эмас, аксинча, Қатар ҳарбий хизматчилари бизнинг полигонимиздан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бундай имконият мавжуд ва тақдим этилади. Иккинчи масалага келсак, ҳеч қандай зиддият юзага келмайди. Аввал айтиб ўтилганидек, 20 та мамлакат билан шундай келишув аллақачон имзоланган. Шунинг учун бундай масала кўтарилмайди”, деди вазир ўринбосари.
Бозорбек амалдорга ҳужжатни диққат билан ўрганиб чиқишни маслаҳат берган. Чунки унда “биз ўз полигонимизни Қатарга топширамиз, улар эса ўз полигонларини бизга топширади” деб кўрсатилганини айтган.
“Ҳа, тўғри. Мен шуни айтмоқчиманки, яқин келажакда бизнинг Қатар полигонидан фойдаланиш мақсадимиз йўқ, аксинча, биз уларга ўз полигонимизни берамиз. Полигонни модернизация қилиш ва тиклаш бўйича эса маблағлар ажратилади”, дея қўшимча қилди Аҳмедиев.
Келишув доирасида Қозоғистон ва Қатар ҳукумати қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик олиб боради:
- ҳарбий таълим ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш;
- ҳарбий тиббиёт;
- ҳарбий фан;
- ҳарбий соҳада маданий ва спорт тадбирлари;
- тинчликни сақлаш операциялари билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар;
- жанговар тайёргарлик.
Муҳокамадан сўнг Мажлис депутатлари келишувни ратификация қилиш учун овоз бердилар.
Қатар, Қозоғистон, Ҳарбий полигон, Фойдаланади “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!