Фото: Getty Images
Исроил мудофаа кучларининг хабар беришича, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати 9 октябрда бир кун давомида мамлакат ҳудудига 360 та снаряд отган.
Улардан 220 таси Исроилгача етиб келган. Исроил армияси ўз навбатида 10 октябрга ўтар кечаси мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари орқали Байрут ва Ливан жанубидаги бир қанча қурол-яроғ омборларига зарбалар берганини маълум қилган. Исроиллик ҳарбийларга кўра, ҳужумларда Ливан қўмондонлари Аҳмад Мустафо ал-Ҳажжа Али ва Муҳаммад Али Ҳамдан ҳалок бўлган.
9 октябрь куни Исроил расмийлари Ливандан уюштирилган ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва яна олти киши жароҳатланганини маълум қилган. Зарбалар Ҳайфа ва Кирят Шмона шаҳарларида қайд этилган. Шу куни кечқурун Эрон дипломатик муассасалари жойлашган Дамашқдаги Мезза ҳудудига ҳужум қилингани ҳақида ҳам хабар берилган.
Аввалроқ Исроил армияси Ливан жанубида ўт очишни тўхтатиш учун “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига шарт қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум қилинишича, Исроил оташкесим шарти сифатида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қуролларини ташлаб, кучларини икки давлат чегарасидан шимолга олиб чиқишни талаб қилмоқда.
“Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш эвазига ‘Ҳизбуллоҳ’дан қуролларини ташлаб, Литани дарёсининг шимолига чекинишни талаб этмоқда”, дейди француз манбалари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”