Фото: Joe Raedle / Getty images
АҚШнинг Флорида штатига «Милтон» тўфони ёпирилди — кун ёришиши билан табиий офат етказган зарар кўлами кўзга ташлана бошлади. Штат губернатори Рон Десантиснинг сўзларига кўра, тўфон оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган.
Тунда «Милтон» тўфони Флориданинг марказий қисми бўйлаб ўтди ва торнадо ҳодисаларини келтириб чиқариб, ўнлаб уйларни, шунингдек, Spanish Lakes Country Club қариялар уйини вайрон қилди.
«Етказилган зарарнинг ҳақиқий кўламини бир кундан кейин биламиз. Тўфон кучли бўлди, аммо бахтимизга, кутилганидек вайронкор эмас», — дея қўшимча қилади Десантис.
«Милтон»нинг қуруқлик бўйлаб ҳаракати кучли ёмғирлар ва вайронкор бўронлар билан бирга кечди. NASA космодроми жойлашган Канаверал бурнидан тахминан 75 км жануби-ғарбдан ўтган тўфон натижасида сув сатҳи максимал 3 метргача кўтарилган — ундан олдинги ҳалокатли «Ҳелен» тўфони оқибатида денгиз суви сатҳи 4,5 метрдан ортиққа кўтарилган эди. «Милтон», шунингдек, кўп миқдордаги ёғингарчиликни юзага келтирди: масалан, ғарбий соҳилдаги Санкт-Петербург шаҳрида «Милтон» келтирган ноқулай об-ҳаво пайтида 400 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғди. Таққослаш учун Лондонда йилига ўртача 600 миллиметрдан кам ёғин ёғади.
Тўфон Флоридадаги электр таъминотини фалаж ҳолатига келтирди: 3,2 миллион киши электр энергиясисиз қолган, штатдаги кўплаб уйлар яксон бўлган ёки уларга шикаст етган.
Аввалроқ «Милтон» туфайли «Рамштайн» форматидаги музокаралар бекор қилингани тўғрисида хабар берилганди. Саммитга 20 га яқин давлат ёки уларнинг ҳукуматлари етакчилари келиши ва унда Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг «ғалаба режаси»ни тақдим этиши режалаштирилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”