13:40 / 11.10.2024
81

Путиннинг дўсти Россиядан газни атом сувости кемаларида олиб чиқишни таклиф қилди

Путиннинг дўсти Россиядан газни атом сувости кемаларида олиб чиқишни таклиф қилди
Фото: “РИА Новости”
Россия президенти Владимир Путиннинг дўсти, “Курчатов институти” Миллий тадқиқот маркази президенти Михаил Ковалчук газ ташувчи атом сувости кемасини тақдим этди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Хусусиятларга кўра, газовоз тезлиги тахминан 17 узелни ташкил қилади, бу Шимолий денгиз йўли бўйлаб рейс вақтини 12 кунгача қисқартириш имконини беради. Газовоз тахминан 180 минг тонна сиғимга ва 14 метрдан ошмайдиган чуқурликка эга бўлиши лозим. Бундай кеманинг узунлиги тахминан 360 метр, кенглиги эса 70 метр атрофида бўлади. Сувости кемаси учта “Ритм-200” ядро реактори билан жиҳозланиши кутилмоқда. Бу реакторлар ҳар бири 30 МВт қувватга эга бўлган учта гребной электр двигателини таъминлайди.

“Росатом” давлат корпорацияси сентябрда Шимолий денгиз йўли бўйича 2031 йилгача юк ташиш ҳажми прогнозини кескин пасайтирганди. Ёпиқ йиғилишда транспорт магистралини ривожлантиришнинг икки хил сценарийси тақдим этилган.

Асосий сценарийга кўра, 2031 йилда Шимолий муз океани орқали 117 миллион тонна юк ташилади. Истиқболли сценарий эса 150 миллион тонна юк ташиш ҳажмини назарда тутмоқда. Шу билан бирга, “Росатом” маълумотларига кўра, 2024 йил якунига келиб Шимолий денгиз йўли орқали тахминан 36 миллион тонна юк ташилиши кутилмоқда.

Бироқ Россия президенти Владимир Путиннинг фармонига асосан, 2024 йилда Шимолий денгиз йўли бўйича ташиш ҳажми камида 80 миллион тоннани ташкил этиши, 2031 йилга келиб эса 200 миллион тоннагача кўпайиши керак эди. Шундай қилиб, юк ташишнинг ҳақиқий ҳажми режалаштирилганидан деярли икки баробар кам бўлиши мумкин.

Путиннинг дўсти, Россия, Атом сувости кемалари, Олиб чиқиш, Михаил Ковалчук, Таклиф қилди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг дўсти Россиядан газни атом сувости кемаларида олиб чиқишни таклиф қилди