Фото: TOLOnews
Ўзбекистон компанияси келгуси ўн йил ичида Афғонистоннинг энергетика секторига қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда TOLOnews хабарига асосан Kun.uz маълум қилди.
10 октябр куни Афғонистон кон ва нефт вазирлиги ўзбек компанияси (компания номи тилга олинмаган) билан Афғонистон шимолида жойлашган Жаузжон вилоятидаги Тути-Майдан газ конида газ қидирувини амалга ошириш ва қазиб олиш бўйича шартнома имзолади. Битим «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Баҳодиржон Сиддиқов иштирокида расмийлаштирилган.
10 йилга мўлжалланган шартномада ўзбек инвестори биринчи йилида 100 млн доллар сармоя киритади, келишув муддати давомида умумий инвестиция миқдори қарийб 1 млрд долларга етиши айтиляпти. Дастлабки икки йилда Ўзбекистон компанияси Тути-Майдан конидан қазиб олинган газ ҳисобидан 100 MW электр энергияси ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Афғонистон кон ва нефт вазири Ҳидоятуллоҳ Бадри лойиҳанинг муҳимлигини таъкидлаб, Тути-Майдандаги газ захиралари тахминан 7 минг квадрат километр майдонни эгаллашини маълум қилди. Ташаббус мамлакатнинг энергия эҳтиёжларини сезиларли даражада қондириши, миллий даромадни ошириши ва янги иш ўринлари яратиши кутиляпти.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистоннинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва ишсизлик даражасини пасайтиришда бундай лойиҳалар муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
«Биз миллионлаб афғонларга иш ўринлари яратиш учун Афғонистоннинг иқтисодий салоҳиятини очмоқчимиз. Мақсадимиз мамлакатнинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлаш ва аҳолисининг ҳаёт сифатини оширишдир», - деди Эргашев.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг нефт ва газ секторида хизмат кўрсатувчи Eriell Group компанияси Афғонистоннинг нефт конларини ўрганишга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Ўзбек компанияси, Афғонистон, Энергетика сектори, Сармоя киритади “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди