Фото: AP
Испания бош вазири Педро Санчес халқаро ҳамжамиятни Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли Исроилга қурол экспортини имкон қадар тезроқ тўхтатишга чақирди.
“Ўйлайманки, Яқин Шарқда содир бўлаётган барча воқеалардан келиб чиқиб, халқаро ҳамжамият Исроил ҳукуматига қурол экспорт қилишни тўхтатиши зарур”, деди у Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Испания ҳукумати бошиданоқ “зўравонлик ва уруш авж олишига ҳисса қўшмаслик” позициясига амал қилган ва 2023 йил 7 октябрдан буён Исроилга бирорта турдаги қурол ёки ҳарбий материал экспорт қилмаган.
Бундан ташқари, Санчес “халқаро гуманитар ҳуқуқнинг ҳар қандай бузилишини кескин қоралашини” яна бир бор таъкидлади. Бош вазир Исроил Ливандаги БМТ муваққат тинчликпарвар кучлари штаб-квартирасини ўққа тутганидан алоҳида хавотир билдирди.
Пайшанба куни БМТнинг Ливан жанубидаги муваққат кучлари (UNIFIL) матбуот хизмати Ливан жанубидаги тинчликпарвар кучларнинг штаб-квартираси ва бир қатор кузатув постлари Исроил томонидан мунтазам равишда ўққа тутилгани, бир неча тинчликпарвар кучлар жароҳатланганини маълум қилди.
1 октябрдан бери Исроил Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” кучларига қарши қуруқликдаги операцияни олиб бормоқда ва қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилишда давом этмоқда. Бу ерда аллақачон 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” қуруқликдаги жангларни олиб бормоқда ва Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини тўхтатмаяпти.
Испания, Исроил, Қурол экспорти, Тўхтатиш, Чақирмоқда “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Шартнома бўйича ҳарбийлар 65 ёшга тўлмагунча Россия армиясидан бўшатилмайди
Майк Тайсон янги рекорд билан бокс тарихига кирди