Фото: “perm.ritual.ru”
Қирғизистоннинг “Элдик” депутатлар гуруҳи ва “Альянс” фракцияси йиғилишида депутат Оқбўқон Таштанбеков кўп йиллар аввал Қирғизистон Тиббиёт академиясида Германия пластинация маркази фаолият кўрсатгани, бу марказ мамлакатдан 720 та жасадни олиб кетганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жасадларнинг 27 таси 12 ёшгача бўлган болаларга тегишли бўлган, шунингдек, 70 тонна инсон органлари ҳам хорижга жўнатилган.
Жасадлар вақтинча олиб кетилгани айтилган, бироқ халқ депутатининг сўзларига кўра, улар ҳанузгача қайтарилмаган ва хорижий давлатлар музейларида экспонат сифатида фойдаланилмоқда.
Таштанбековнинг таъкидлашича, мамлакат халқаро судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жасадларни дафн қилиш учун қайтариши керак. Улар орасида драматург ва оқинларнинг жасадлари борлигини қўшимча қилган.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиeв парламентария илтимосига кўра пластинация маркази ёпилганини ва ҳозирда пластинация учун органлар олий ўқув юртларига хориждан олиб келинаётганини айтган.
Мулозимнинг қайд этишича, олиб кетилган жасадлар бўйича тергов ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган. Жасадларни олиб кетишга рухсат берганларнинг кўпчилиги жазоланган.
Қирғизистонлик депутат, Хорижга олиб кетилган, Жасадларни, Қайтаришни сўради “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”