Фото: “Ghаll.cоm”
Исроил бу сценарийдан манфаатдор бўлишига қарамай, Эрон АҚШ билан урушга йўл қўймайди. Бу ҳақда Tasnim агентлигига берган интервьюсида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IIQК) элита бўлинмаси раҳбарининг бош маслаҳатчиси генерал Ҳусайн Дагиги маълум қилди.
“Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги уруш Исроилнинг узоқ йиллик мақсадларидан биридир, аммо ҳозирда бундай уруш эҳтимоли жуда паст”, деди IIQК раҳбари маслаҳатчиси.
Дагиги, шунингдек, Эронга қарши уруш амалга ошиши мумкин бўлган ҳаракат эканини ҳам қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва ҳар қандай ҳолатга тайёр.
Аввалроқ The New York Times (NYT) АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроил Эрон ва унинг энергетика объектларига ҳужум қилган тақдирда нефть нархи ошишидан хавотир олаётганини маълум қилганди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, зарбалар Форс кўрфазидан ресурслар етказиб беришни кечиктириши мумкин, бу эса глобал салбий оқибатларга олиб келади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”