Фото: “Rbk.uа”
Украина президенти Владимир Зеленский Россия Федерацияси билан урушни келаси йилгача кечиктирмай тугатилишини исташини айтди.
Бу ҳақда у Германия канцлери Олаф Шольц билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. У Россия ҳалол дипломатия ва урушнинг адолатли якунланишига қаршилик кўрсатишда давом этар экан, Украина армиясига ёрдам миқдори камаймаслигига, Берлин эса Тинчлик формуласини қўллаб-қувватлашда давом этишига умид билдирди.
Зеленский бугун Шольцга ўзининг тинчлик режаси ҳақида маълумот беришини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда Россияни урушни тугатишга мажбур қиладиган моддалар бор.
“Мен 2025 йилдан кечикмай, уруш тугашини истайман. Шунингдек, тажовуз такрорланмаслигига кафолат олиш ҳам муҳим. Бу режа ҳақиқатан ҳам урушга нуқта қўядиган самарали тинчлик саммитини ўтказиш учун кўприкдир. Бу режа Украина позициясини мустаҳкамлаш учун тузилган”, деди Зеленский.
Украина президенти бугун эрталаб Берлинга етиб келди. У Шольц ва мамлакат раҳбари Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашувлар режалаштирган.
Канцлер аллақачон йил охиригача Украина Германия, Бельгия, Дания ва Норвегиядан янги ёрдам олишини эълон қилди, унинг қиймати 1,4 миллиард еврога баҳоланмоқда.
Украина президенти, Владимир Зеленский, Россия Федерацияси, Келаси йилгача, Уруш тугатилиши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади