Германия канцлери Олаф Шолц Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда канцлер Украниа раҳбари Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс-Украина».
Шолц маълумотларига кўра, Германия Бельгия, Дания ва Норвегия билан биргаликда Украинага қўшимча ИРИС-Т ва Skynex ҳаво мудофаа тизимлари, шунингдек, Гепард зенит танклари, ўзиюрар артиллерия бирликлари, зирҳли транспорт воситалари, жанговар дронлар, радарларни беради.
Олаф Шолц, шунингдек, Германия бюджетида тўғридан-тўғри икки томонлама ёрдам учун 4 миллиард евро ажратилганини қўшимча қилди ва G7 давлатлари Украинага 50 миллиард доллар миқдорида кредит беришга рози бўлганини эслатди.
Германия канцлери, Олаф Шолц, Украина, Ҳарбий ёрдам пакети, Ажратилиши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди