Фото: AP Photo
Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси октябрь ойи бошида амалга оширилган ракета ҳужуми учун Эронга қандай жавоб беришни ҳал қила олмади, дея Исроил телевидениеси хабар берди.
“Хавфсизлик масалалари бўйича Вазирлар маҳкамаси йиғилиб, тўрт соат давомида мунозара олиб борди, унинг давомида сиёсатчилар Эронга жавоб ҳужуми масаласини ҳам кўтарди, бироқ қарор қабул қилинмади”, дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, расмийлар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Йоав Галантга Теҳронга жавоб чораларини кўришга рухсат бериши керак эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, улар бунга рухсат бермаган.
Шу билан бирга, ҳукумат раҳбари Эронга жавоб чоралари бўйича якуний қарор қабул қилинмагунча, ҳарбий департамент раҳбарининг америкалик ҳамкасблари билан Яқин Шарқдаги вазиятни баҳолаш учун АҚШга сафарини мувофиқлаштиришга тайёр эмаслиги таъкидланган.
1 октябрь куни Эрон Исроилга йирик авиазарба уюштирган эди. Исроил армиясига кўра, 180 га яқин баллистик ракеталар учирилган, уларнинг аксарияти тутиб олинган. Ислом инқилоби қўриқчилари таъкидлаганидек, ҳужум “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳ, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлимига жавоб бўлган.
Исроил, Эронга жавоб бериш, Бир қарорга, Кела олмади “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россия армияси қишда Украина шаҳарларини эгаллаб олмоқчи
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Грандлар нишонида турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланди?