© Нобел қўмитаси
Тинчлик бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Япониянинг “Nihon Hidankyo” жамоат ташкилотига берилди. Бу ҳақида Нобель қўмитаси баёнотида айтиб ўтилган.
"Дунёни ядровий қуролдан холи қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва ядро қуролидан бошқа ҳеч қачон фойдаланиш керак эмаслигини намойиш қилгани учун", - дейилади баёнотда.
“Nihon Hidankyo” – Японияга атом бомбаси ҳужумида омон қолганлар жамоат ташкилоти 1956 йилда ташкил қилинган. Ташкилотнинг асосий мақсади – ядровий бомбардимондан зарар кўрганларга ёрдам бериш ва дунё давлатларини ядровий қуролдан воз кечишга кўндириш.
"Nihon Hidankyo"нинг 84 ёшли раҳбари Суэйчи Кидо ушбу мукофот уларнинг узоқ йиллик фаолиятининг эътирофи эканини таъкидлади.
“Ўйлайманки, бу мукофот бизнинг узоқ йиллик фаолиятимиз эътирофи. Кўз олдимда, ҳозир оламдан ўтиб кетган, ушбу уюшмани ташкил қилган катта ёшли сафдошларим гавдаланмоқда. Улар атом бомбаси қурбонлари сони ошмаслигига умид қилиб ушбу уюшмани ташкил қилган эди", - деди Кидо.
Ундан ташқари, уюшма раҳбари АҚШ узоқ вақтдан бери уларга босим ўтказиб келаётгани ва Япония ҳукумати ҳам уларга ҳеч қандай ёрдам бермаётгани ҳақида гапирди.
"Хиросима ва Нагасакидаги ғайриинсоний хатти-ҳаракатлардан сўнг биз узоқ вақт давомида Америка Қўшма Штатлари зулми остида қолдик ва Япония ҳукумати томондан ҳам унутилдик”, - деди Кидо ўз нутқида.
Уюшма раиси, шунингдек, 2017 йилда Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг қабул қилиниши асосан “Nihon Hidankyo” ташкилотининг фаолияти туфайли амалга ошганига ишонч билдирди.
Хиросима ва Нагасакига ташланган бомбанинг портлаши оқибатида бир кунда 70 мингдан 100 минггача одам ҳалок бўлган, 1945 йил охирига келиб жароҳатлари ва радиация туфайли қурбонлар сони 140 мингга етган. 2023 йилда эса атом бомбаси қурбонлар сони 350 мингдан ошган.
Тинчлик бўйича, Нобель мукофоти, Япония уюшмаси, Ниҳон Ҳиданкё “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи