Фото: “Репорт.аз
Флоридани қамраб олган “Милтон” тўфонидан кўрилган зарар тахминий ҳисоб-китобларга кўра 50 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байденнинг Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотида айтилган.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, бу охирги уч ой ичида Флорида штатида содир бўлган учинчи йирик тўфондир.
Байденнинг таъкидлашича, булар экспертларнинг дастлабки ҳисоб-китоблари ва зарарнинг якуний миқдори 50 миллиард доллардан кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин, президент, шунингдек, табиий офатдан жабр кўрганларга ҳамдардлик билдирди ва америкаликлар ўз уйларига қайтишлари учун ҳамма нарсани қилишга ваъда берди.
9 октябрь куни Флорида штатига “Милтон” тўфони ёпирилган. Унинг максимал тезлиги соатига 160 км дан ошди. У 125 га яқин уйни вайрон қилди ва электр таъминотида кенг миқёсда узилишларга сабаб бўлди, 2,6 миллиондан ортиқ одам электр энергиясиз қолди. Табиий офат арафасида 5 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Охирги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 16 киши ҳалок бўлган.
Байден, Милтон тўфони, Келтирган зарар, Баҳолади “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин