Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Миллий хавфсизлик кенгашига Эрон ҳукуматини собиқ президент Дональд Трамп ва собиқ америкалик амалдорларга қарши фитналардан огоҳлантиришни буюрди, деб хабар бермоқда The Washington Post ва Politico манбалари. Унинг айтишича, Вашингтон ҳар қандай суиқасдни уруш ҳаракати деб билади.
Америка нашрлари, шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Шон Саветтнинг изоҳларига таянган. “Биз буни миллий хавфсизлик масаласи деб ҳисоблаймиз ва Эронни бундай таҳдидлар учун қаттиқ қоралаймиз. Агар Эрон бизнинг фуқароларимиздан бирига, шу жумладан АҚШга хизмат қилишда давом этаётган ёки илгари хизмат қилганларга ҳужум қилса, Эрон жиддий муаммога дуч келади”, деди Миллий хавфсизлик кенгаши вакили.
Politico нашрига кўра, таҳдидлар АҚШ томонидан 2020 йил бошида эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. Ҳозирда Дональд Трамп маъмуриятининг кўплаб амалдорлари ҳимоя остида. Бироқ, Politico ёзганидек, баъзилар Эроннинг ҳаракатларидан ҳамон қўрқишади.
Июль ва сентябрь ойларида яна президентлик учун курашаётган Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Америка матбуотига кўра, собиқ президент Эрондан таҳдидлар ҳақида хабардор қилинган, аммо суиқасдларда Теҳроннинг қўли борлиги ҳақида бирорта ҳам далиллар йўқ.
Байден, Трампга суиқасд, Уруш ҳаракати, Ҳисоблаш, Эронни огоҳлантирди “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди