24
Эрон Россияга баллистик ракета етказиб бераётгани учун Европа иттифоқи санкциялар жорий қилади
Фото: “Ua.depositphotos.com”
Европа Иттифоқи яқин орада Эроннинг баллистик ракеталарни Россияга топшириши билан боғлиқ шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда европалик икки дипломат ва ЕИнинг юқори мартабали амалдори маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Дипломатлардан бири Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ракеталарни етказишда ёрдам берган 14 нафар шахс ва ташкилотга, жумладан, авиакомпаниялар ва бошқа компанияларга нисбатан санкциялар жорий этишини айтди.
Шу билан бирга, европалик расмийлар улар қандай компаниялар ёки шахслар эканлигини айтишмади. Аввалроқ Иран Аир миллий авиакомпаниясига нисбатан чекловлар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ўз навбатида, ЕИ вакиллари Европа давлатлари ўртасида Эроннинг қудратли ҳарбий кучи – Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарши санкциялар қўллаш ёки қўлламаслик борасида келишмовчиликлар давом этаётганини таъкидлади.
Эрон, Россия, Баллистик ракета, Етказиб бераётгани, Европа иттифоқи, Санкциялар жорий қилиш “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...