18:54 / 12.10.2024
29

Германияда Россияга дастгоҳлар яширинча етказиб берилгани фош қилинди

Германияда Россияга дастгоҳлар яширинча етказиб берилгани фош қилинди
Фото: dpa/picture alliance
Россияга қарши жорий этилган санкцияларга қарамай, бу мамлакатга ўқ-дорилар ёки транспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин бўлган немис дастгоҳлари келишда давом этмоқда. Бу ҳақда Германиянинг SWR телекомпаниясининг 10 октябр, пайшанба куни божхона ҳужжатлари, шунингдек, фотосуратлар ва видеолар таҳлил қилинган суриштирувида айтилади.

Россия ҳарбий ишлаб чиқариш учун немис техникасини оляпти

2023 йилда Украинага қарши урушни давом эттираётган Россия санкцияларни четлаб ўтиб, немис ишлаб чиқарувчиларидан 300 дан ортиқ компютерда бошқариладиган автоматлаштирилган машиналарни олди, дея хабар беради журналистлар божхона ҳужжатларига таяниб. Бундай машиналар тўлиқ автоматик равишда, масалан, пўлатни кесиш, металл плиталарни эгиш ёки металл қисмларни пайвандлаш имконини беради. Материал муаллифларининг фикрига кўра, ушбу рақамли дастурий бошқарув машиналарисиз автомобиллар, самолётлар ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни «деярли тасаввур қилиб бўлмайди».

Журналистлар Украина Иқтисодий хавфсизлик кенгашининг катта таҳлилчиси Елена Юрченконинг маълумотларига таяниб, Россиядаги рақамли дастурий бошқарув машиналарининг 80 фоизи ҳозирда ҳарбий ишлаб чиқариш учун ишлатилишини билдирди. «Рақамли дастурий бошқарув машиналари билан улар жуда тез ва аниқроқ ишлаб чиқаришлари мумкин, бу айниқса қурол саноатида жуда муҳим, бу уларга янада ҳалокатли қуролларни ишлаб чиқариш имконини беради. Германия эса бу дастгоҳларни ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади, унинг Россия бозоридаги улуш 30 фоизгача», — деди украиналик эксперт.

30 дан ортиқ немис дастгоҳлар ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулоти РФга етказиб берилмоқда

SWR видео ва фото материаллардан фойдаланган ҳолда аниқлашича, немис маҳсулотлари Россия армиясини самолётлар ва ракеталар учун двигателлар ва қисмлар билан таъминловчи компаниялар томонидан фаол фойдаланилади. Бу компаниялар орасида «KamAZ», НИР, «Индустриалные решения», «Парсек» бор.

Журналистлар ўтган йили дастгоҳлари Россияга экспорт қилинган 30 дан ортиқ немис ишлаб чиқарувчиларини аниқладилар. Ушбу компанияларнинг аксарияти ўзининг кўплаб муҳандислик фирмалари билан машҳур бўлган Баден-Вюртемберг ерида жойлашган. Улар орасида Тюбингендан Walter Maschinenbau, Биберачдан Vollmer, Швебиш-Гмюнддан Fein GmbH, Нюртингендан Heller ва бошқалар бор.

Тахминан учдан икки қисмдаги ҳолатларда Германиядан ускуналар Туркия орқали Россияга олиб келинган. Баъзи турк воситачилари Россия Федерацияси билан тўғридан тўғри алоқага эга, баъзиларига эса ҳатто россиялик тадбиркорлар томонидан асос солинган, дея хабар беради телекомпания.

Компаниялар қонун бузилганини рад этяпти

Немис компаниялари SWR'га Москвага қарши санкцияларга риоя қилишларини ва уларнинг дастгоҳлари Россияга қандай тушиб қолганини билмасликларини маълум қилди. Немис машинасозлари уюшмаси фирмалар одатда санкциялар қоидалари ва қонунларига риоя қилишини тахмин этди. «Мавжуд қонунчиликка риоя қилмаган компаниялар ва воситачилар жиноий жавобгарликка тортилмоқда», — дея қўшимча қилди саноат уюшмаси телекомпаниянинг сўровига жавобан.

Шу билан бирга, Киев Иқтисодиёт мактабидан санкциялар бўйича эксперт Бенжамин Хилгенсток немис компаниялари ҳар доим ҳам ўз маҳсулотлари қаерга юборилганини билмайди, лекин «текшириб кўришса, аниқ билиб олишлари мумкин», деб ҳисоблайди. «Санкцияларни четлаб ўтиш — бу жуда фойдали бизнес, одатда, учинчи давлатда буни қиладиган ва бунинг учун яхши пул оладиган одам бўлади», деб тушунтиради у. Эксперт Германия ҳукуматини компанияларнинг ўз маҳсулотларини етказиб бериш занжирларини назорат қилиш мажбуриятларини кучайтиришга ва санкцияларни четлаб ўтишга қарши чораларни қатъийлаштиришга чақирди.

Германия, Россияга дастгоҳлар, Яширинча, Етказиб берилган, Фош қилинди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда Россияга дастгоҳлар яширинча етказиб берилгани фош қилинди