Фото: NurPhoto
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қуролли кучлари Исроил армиясининг Сафед шаҳрида жойлашган штаб-квартирасига ракета ҳужуми уюштирди.
Сафед шаҳри Ливан билан чегарадан 20 км узоқликда жойлашган. Ливанда жойлашган Al-Mayadeen телеканали маълумотларига кўра, зарба берилган штаб-квартира Исроил шимолида жойлашган Исроил армияси бўлинмаларига қўмондонлик қилмоқда.
Мазкур хабарга Исроил томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.
27 сентябрь куни “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Байрутда Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган эди. Сентябрь ойи охирида ҳаракат Ҳошем Сафиэддин Ҳизбуллоҳнинг янги бош котиби этиб сайланганини эълон қилган. 8 октябрь куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат армиясининг операцияси натижасида Ҳошем Сафиэддин ўлдирилганини маълум қилган.
Аввалроқ Тҳе Жерусалем Пост нашри “Ҳизбуллоҳ” раҳбари ўринбосари Наим Қосим гуруҳ Исроил билан сулҳ тузишга тайёрлигини маълум қилгани ҳақида хабар берган эди.
“Қосимнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш масаласи дипломатик йўл билан ҳал бўлгач, қўшимча тафсилотлар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилиниши мумкин”, дейилади хабарда.
Қосим, шунингдек, Ливан парламенти спикери Набиҳ Беррининг тинч ҳаётни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларини эслатган ва вазиятни ҳал қилиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаган.
Ҳизбуллоҳ, Исроил армияси, Авиаҳужум, Уюштирди “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...