11:51 / 13.10.2024
40

Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бераётгани маълум қилинди

Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бераётгани маълум қилинди
Фото: Bloomberg
Ҳиндистон Хитойдан кейин Россияга икки мақсадли технологияларнинг иккинчи йирик етказиб берувчисига айланди. Бу ҳақда Америка ва Европа амалдорларига таяниб, Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳиндистон Россиянинг экспорт қилиши чекланган товарларни — микрочиплар, микросхемалар ва станоклар етказиб бермоқда. 2024 йилнинг апрел ва май ойларида ушбу маҳсулотлар экспорти 60 миллион доллардан ошган — бу жорий йилнинг олдинги ойларига нисбатан тахминан икки баробарга юқори. Июлда экспорт 95 миллион долларгача етган бўлиб, ундан фақат Хитой олдинда.

Бу борадаги кўрсаткичларнинг ошишига Ҳиндистонга нефт сотиш орқали Россияда тўпланиб қолган улкан миқдордаги рупий захираси сабаб бўлган.

Bloomberg манбасининг сўзларига кўра, экспорт тўғрисидаги маълумотлар Россия томонидан ҳарбий-саноат мажмуаларида фойдаланилаётган технологияларнинг қарийб бешдан бир қисми Ҳиндистон орқали кириб келаётганини билдиради.

Ушбу масалани кўтараётган Украина вакиллари ҳиндистонлик ҳамкасбларидан деярли ҳеч қандай жавоб олмаган. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.

2024 йил 8 июл куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Москвага ташриф буюрган эди. Путин билан учрашувда у ўз мамлакати Россия ва Украина ўртасида тинчликни ўрнатиш йўлида ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини билдирган. Бундан ташқари, Моди Путин билан рус армиясидаги Ҳиндистон фуқароларининг хизматдан бўшатилишига келишиб олган.

Шунингдек, август ойида Моди Киевга ҳам ташриф буюрган. Унинг матбуот хизмати томонидан тарқатилган маълумотда айтилишича, Моди «президент Володимир Зеленский билан ўтган икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда можарони тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги суҳбатни давом эттириш имкониятини интиқлик билан кутмоқда».

Ҳиндистон, Россия, Тақиқланган технологиялар, Етказиб бераётгани

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бераётгани маълум қилинди