Фото: AFP
“Толибон” опиум етиштиришни тақиқлаганидан сўнг, бутун мамлакат бўйлаб фермерларга 100 минг тоннага яқин буғдой ва маккажўхори уруғлари, шунингдек, 200 минг тонна кимёвий ўғит тарқатди. Бу ҳақда Афғонистон Қишлоқ, ирригация ва чорвачилик вазирлиги хабар берди.
“Деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун уруғ ва ўғитлар миллий ҳамда халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда республика бўйлаб тарқатилди”, деди вазирлик матбуот котиби Мисбаҳоуддин Мустаин.
Унга кўра, жорий йил охиригача фермерлар яна 53 минг тонна уруғ олади. Бугунги кунда маккажўхори ва буғдой етиштириш фермерларга кўкнори экишдан оладиган даромадни келтирмаяпти. Шу сабабли, улар қишлоқ хўжалиги вазирлигидан опиум ўрнига донли экинлардан кўра даромадлироқ экин бериш имкониятини сўрамоқда.
“Толибон” 2023 йил Ҳилманд вилоятида опиум ўрнига экиш учун муқобил вариант сифатида хурмо палмасини айтганди. Биринчи ҳосилни 19 ойдан кейин йиғиб олиш мумкин, бундан ташқари, палма дарахти буғдойга қараганда камроқ сув истеъмол қилади. Ҳилманднинг қуруқ иқлими бунга мос келиши таъкидланган. “Толибон” ўшанда янги ҳосилга 100 гектар ер ажратилишини айтганди.
Толибон, Опиум ўрнига, Фермерлар, Буғдой, Маккажўхори уруғи «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”