Фото: Беларусь президенти матбуот хизмати
Минск ва “Роснефть” Гомел вилояти ер қаърини нефть излаш мақсадида ўрганишга келишиб олди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко хабар берди.
“Биз Гомел вилояти ҳудудларини жиддий равишда ўрганамиз. Албатта, у ердан нефть топамиз (совет даврида қудуқларни бурғулаб, ташлаб кетишган). Биз ундан тушган маблағларни Гомел вилоятимизни ривожлантиришга йўналтирамиз”, деган у. Лукашенконинг таъкидлашича, бунда “Роснефть” ҳам иштирок этади.
Гомел вилояти Беларусь шарқида жойлашган бўлиб, Россия (Брянск вилояти) ва Украина билан чегарадош. Республикада нефть қазиб чиқариш 1965 йилда бошланган бўлиб, бу иш билан “Белоруснефть” давлат компанияси шуғулланади. 2024 йилга келиб, компания Беларусда 63 та конни ўз тасарруфига олган.
Захиралар асосан Гомел ва Могилев вилоятларида жойлашган. Нефть олинадиган энг йирик конлар — Речица, Осташковичи, Жанубий Осташковичи ва Вишан конлари - Гомел вилоятида жойлашган. Беларусь Табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Сергей Маслякнинг таъкидлашича, мамлакат нефтининг 98 фоизи айнан шу ҳудудда қазиб олинади. Беларусь конларида қазиб чиқариш бошлангандан буён 144 миллион тоннадан ортиқ нефть ва 16 миллиард куб метрдан кўпроқ йўлдош нефть гази қазиб олинган.
Лукашенко, Беларус, Нефть топиш, Ваъда берди «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари