10:09 / 14.10.2024
50

Зеленский: УҚК Курск областида ўз позицияларини сақлаб турибди

Зеленский: УҚК Курск областида ўз позицияларини сақлаб турибди
Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский 12 октябр, шанба куни кечқурун Украина Қуролли кучлари (УҚК) бош қўмондони Александр Сирскийнинг «олдинги чизиқдаги барча ҳудудларда ва бизнинг Курск операциямиз тўғрисида»ги ҳисоботи ҳақида эълон қилди. Россия кучлари Курск областида ҳужум амалиётларини ўтказди, бироқ Украина томони ҳужумларни тўхтатишга муваффақ бўлмоқда, деди Зеленский ватандошларига кечки видеомурожаатида. «Россия бизнинг позицияларимизни орқага суришга уриниб кўрди, лекин биз маълум чегараларни ушлаб турибмиз», — дейди Украина президенти. У фронтнинг ушбу секторидаги вазият ҳақида батафсил маълумот бермади.

Зеленский, шунингдек, Украина ҳарбийларининг Покровский йўналишидаги «позицияларни ҳимоя қилиш»даги муваффақиятларини алоҳида қайд этиб, Донецк ва Запорижжя йўналишларидаги оғир шароит ва «душманнинг қаттиқ ҳаракатлари» ҳақида маълум қилди. «Аммо бизнинг бўлинмаларимизнинг барқарорлиги жуда муҳим», деди Украина президенти.

Россия Курск яқинида УҚКга қарши кенг кўламли қарши ҳужум бошлади

Россия ҳарбийлари Курск областида Украина Қуролли кучлари (УҚК)га қарши кенг кўламли қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда 10 октябр куни кечқурун Украинанинг Deepstate мониторинг лойиҳаси маълум қилди. Россиялик ҳарбий блогерлар ҳам Россия Федерациясининг Коренев, Суджа ва Глушково районларида фаол қарши ҳужуми ҳақида ёзяпти.

Хусусан, Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган «Рыбарь» Telegram-канали Россия бўлинмалари «Украина қўшинларини Глушково туманидан деярли бутунлай сиқиб чиқарганини» даъво қилмоқда. «Два майора» канали русларнинг Суджа районидаги Зелений Шлях қишлоғи яқинида олдинга силжигани ҳақида хабар берди. Коренев районида, Украинанинг Deepstate лойиҳасига кўра, Украина Қуролли кучлари 10 октябрда 38 квадрат километрдан ортиқ майдонни йўқотди. Шундай қилиб, Украина бир ой ичида Курск областида энг катта ер участкасидан 24 соат ичида маҳрум бўлди, деб ёзади «Агентство» Telegram-канали.

«Северный ветер» каналига кўра, 10 октябр куни кечқурун рус қўшинлари «бешта аҳоли пунктини эгаллаб, камида иккита душман баталонини ўраб олишга, иккита муҳим таъминот ва эвакуация йўлини кесишга» муваффақ бўлишди. 11 октябр куни Чеченистоннинг «Ахмат» махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов «Комсомолская правда» газетасига берган интервюсида Россия Федерацияси аллақачон Курск областида 15 аҳоли пунктидан украиналик ҳарбийларни сиқиб чиқарганини айтди.

Россия ҳарбийлари, Курск области, Украина Қуролли кучлари, Қарши ҳужум, Володимир Зеленский

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: УҚК Курск областида ўз позицияларини сақлаб турибди