Фото: AFP
Исроил армияси Ливанда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тинчликпарвар кучларининг базасига бостириб кирди, камида 15 киши жароҳатланди. Исроил қўшинлари танк ёрдамида базанинг асосий дарвозасини бузган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
“Биз Исроил армияси ва барча иштирокчиларга БМТ ходимлари ҳамда мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, БМТ биноларининг дахлсизлигини доимо ҳурмат қилиш мажбуриятини эслатамиз”, дейилади Ливандаги БМТ вакиллари баёнотда.
Базага ҳужум Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ бош котиби Антониу Гутерришни тинчликпарвар кучларни “зарба остидан дарҳол олиб чиқишга” чақирганидан сўнг юз берган.
Исроил Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ”га қарши кампаниясини кучайтирар экан, БМТнинг 10 минг кишилик тинчликпарвар кучлари тобора ҳужумга учрамоқда. Сўнгги кунларда содир бўлган жангларда ташкилотнинг камида 5 нафар тинчликпарвар аскари яраланган.
Сўнгги бир йил ичида Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можаро қурбонларининг умумий сони 2255 кишини ташкил этган, 10 мингдан ортиқ одам яраланган. Сентябрь ойи ўрталаридан бери эса 1400 дан зиёд киши ҳалок бўлган.
Исроил армияси, Ливан, Тинчликпарвар кучлар, Базаси, Бостириб кирди “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади