16:22 / 14.10.2024
33

Германия оғир техникани Украинага юборишни тўхтатди

Германия оғир техникани Украинага юборишни тўхтатди
Фото: IMAGO/Sven Eckelkamp/ТАСС
Германия энди оғир ҳарбий техникани Украинага тақдим этмайди. Бу ҳақда 12 октябр, шанба куни Германиянинг Bild нашри Германия мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Журналистлар таянган вазирликнинг ички ҳужжатидан кўриниб турибдики, техникаларни Киевга топшириш «тугалланган». Нашрнинг қайд этишича, 18 та Leopard 2 танки етказиб берилгандан кейин Бундесверда 300 га яқин танк қолган. Худди шу нарса зирҳли транспорт воситалари ва ўзиюрар гаубицаларга ҳам тегишли, деб ёзади Bild. Шу билан бирга, Берлин «Украина тез орада қарши ҳужумни амалга ошириши мумкинлигига ишонмайди».

Германияда Россияга дастгоҳлар яширинча етказиб берилгани фош қилинди

Россияга қарши жорий этилган санкцияларга қарамай, бу мамлакатга ўқ-дорилар ёки транспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин бўлган немис дастгоҳлари келишда давом этмоқда. Бу ҳақда Германиянинг SWR телекомпаниясининг 10 октябр куни божхона ҳужжатлари, шунингдек, фотосуратлар ва видеолар таҳлил қилинган суриштирувида айтилади.

2023 йилда Украинага қарши урушни давом эттираётган Россия санкцияларни четлаб ўтиб, немис ишлаб чиқарувчиларидан 300 дан ортиқ компютерда бошқариладиган автоматлаштирилган машиналарни олди, дея хабар беради журналистлар божхона ҳужжатларига таяниб. Бундай машиналар тўлиқ автоматик равишда, масалан, пўлатни кесиш, металл плиталарни эгиш ёки металл қисмларни пайвандлаш имконини беради. Материал муаллифларининг фикрига кўра, ушбу рақамли дастурий бошқарув машиналарисиз автомобиллар, самолётлар ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни «деярли тасаввур қилиб бўлмайди».

Журналистлар Украина Иқтисодий хавфсизлик кенгашининг катта таҳлилчиси Елена Юрченконинг маълумотларига таяниб, Россиядаги рақамли дастурий бошқарув машиналарининг 80 фоизи ҳозирда ҳарбий ишлаб чиқариш учун ишлатилишини билдирди. «Рақамли дастурий бошқарув машиналари билан улар жуда тез ва аниқроқ ишлаб чиқаришлари мумкин, бу айниқса қурол саноатида жуда муҳим, бу уларга янада ҳалокатли қуролларни ишлаб чиқариш имконини беради. Германия эса бу дастгоҳларни ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади, унинг Россия бозоридаги улуш 30 фоизгача», — деди украиналик эксперт.

Германия, Оғир техника, Украинага юбориш, Тўхтатди, Leopard 2 танки

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия оғир техникани Украинага юборишни тўхтатди