Фото: “RBC.uа”
Украина президенти Владимир Зеленский 16 октябрь куни Рададаги чиқишида ғалаба режасини омма олдида тақдим этади. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешенко Telegram каналида маълум қилган.
“Зеленскийнинг Радада чиқиш қилишининг асосий сабаби — бу ғалаба режасининг оммага тақдимоти”, дея аниқлик киритди Лешенко.
RBC-Украинанинг Рададаги манбаси президент чоршанба куни эрталаб бўлиб ўтадиган йиғилишда Украина учун ғалаба режасини тақдим этиши кераклигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский бир неча ой аввал ғалаба режаси тузишини эълон қилган эди. Ҳужжатнинг тўлиқ мазмуни ҳозирча оммага ошкор этилмаган, бироқ давлат раҳбари унинг алоҳида бандлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»