Нетаньяху: “Исроил бутун Ливан бўйлаб ‘Ҳизбуллоҳ’га шафқатсизларча зарба беришда давом этади”

Фото: AP
Исроил бутун Ливан бўйлаб “Ҳизбуллоҳ”га ҳужум қилишни давом эттиради. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилган.
“Биз Ливаннинг барча ҳудудларида, жумладан, Байрутда ‘Ҳизбуллоҳ’га шафқатсизларча зарба беришда давом этамиз”, деди Нетаньяху.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Исроил Эроннинг “ёвузлиги”га қарши қийин кураш олиб бормоқда, Эроннинг мақсади Исроилни йўқ қилишдир.
“Биз курашни давом эттирмоқдамиз, жанглар оғир кечмоқда, лекин биз улкан муваффақиятларга эришмоқдамиз”, дейди бош вазир.
13 октябрь куни кечқурун Исроил армиясининг аскарлари машғулот ўтказаётгaан базага “Ҳизбуллоҳ” томонидан учирилган дрон ҳужум қилгани хабар берилганди. Армия тўрт нафар аскарнинг ўлимини расман тасдиқлади. Яна етти нафар аскар оғир яраланган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Исроил бутун Ливан бўйлаб “Ҳизбуллоҳ”га ҳужум қилишни давом эттиради. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилган.
“Биз Ливаннинг барча ҳудудларида, жумладан, Байрутда ‘Ҳизбуллоҳ’га шафқатсизларча зарба беришда давом этамиз”, деди Нетаньяху.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Исроил Эроннинг “ёвузлиги”га қарши қийин кураш олиб бормоқда, Эроннинг мақсади Исроилни йўқ қилишдир.
“Биз курашни давом эттирмоқдамиз, жанглар оғир кечмоқда, лекин биз улкан муваффақиятларга эришмоқдамиз”, дейди бош вазир.
13 октябрь куни кечқурун Исроил армиясининг аскарлари машғулот ўтказаётгaан базага “Ҳизбуллоҳ” томонидан учирилган дрон ҳужум қилгани хабар берилганди. Армия тўрт нафар аскарнинг ўлимини расман тасдиқлади. Яна етти нафар аскар оғир яраланган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…