09:26 / 15.10.2024
35

Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди

Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди
Фото: KCNA
Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига 2024 йил 19 июн куни Пхенянда имзоланган КХДР билан ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда 14 октябр, душанба куни «Интерфакс» агентлиги хабар берди. Ҳужжат Россия парламентининг онлайн маълумотлар базасида эълон қилинган.

Шартнома бандларининг бирида «агар томонлардан бири бирон-бир давлат ёки бир неча давлат томонидан қуролли ҳужумга учраса ва шу тариқа уруш ҳолатига тушиб қолса, иккинчи томон зудлик билан барча воситалар билан ҳарбий ва бошқа ёрдам кўрсатади», дейилади.

Бошқа бир бандга кўра, бир давлатга қарши «қуролли тажовузкорлик акти таҳдиди юзага келган тақдирда» иккинчиси сўровига кўра дарҳол «ўз позицияларини мувофиқлаштириш ва бир-бирига ёрдам бериши мумкин бўлган амалий чораларни келишиш» учун икки томонлама каналлардан фойдаланиши керак».

Бундан ташқари, томонларнинг ҳар бири учинчи давлатлар билан бошқа мамлакатлар суверенитети, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган келишувлар тузмаслиги, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий тизимларни ривожлантириш ҳуқуқига эга экани ҳамда бошқа асосий манфаатларига қарши қаратилган битимлар тузмаслик мажбуриятини олиши айтилган.

Путин, Дума, КХДР, Ҳарбий ҳамкорлик, Қонун лойиҳаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди