Исроил ҳарбийлари БМТнинг Ливандаги муваққат тинчликпарвар кучлари (UNIFIL) қароргоҳига бостириб кирди. «Меркава» танклари қароргоҳ дарвозасини яксон қилган.
БМТ тинчликпарварлари Исроил ҳарбийларининг базага кириши халқаро ҳуқуққа зид экани ва уларнинг ҳаётини хавфга қўйишини айтгач, танклар қароргоҳни тарк этган.
Бу орада пост яқинида отишма рўй берган ва ҳудудни қуюқ тутун қоплаган. Ҳодиса оқибатида 15 нафар тинчликпарвар аскарда тери куйиши ва ошқозон хасталиги қайд этилган. Кузатувчилар ҳудудда кимёвий қурол ишлатилганини айтмоқда.
Бу айни пайтда Ливан ҳудуди бўйлаб ҳаво ва қуруқлик орқали ҳужумлар уюштираётган Исроил армиясининг БМТ тинчликпарвар кучларига илк ҳамласи эмас.
Аввалроқ Исроил ҳужумлари оқибатида БМТ мандати остидаги аскарлар жароҳатлангани хабар қилинганди.
БМТ тинчликпарвар кучлари раҳбари Жан-Пьер Лакруа Хавфсизлик Кенгашига аскарлар ҳаёти хавф остида эканини маълум қилган.
Исроил Ливанда ҳарбий амалиётларни кучайтирган 23 сентябрдан буён халқаро тинчликпарвар контингент тезкор фаолиятини тўхтатиб, базаларда қолмоқда.
Қўриқчи миноралар, камералар, алоқа воситалари ва ёритиш мосламаларига уюштирилган ҳужум туфайли тинчликпарварлар ўз мажбуриятини бажара олмай қолган.
Исроилни дастаклаб келаётган Италия бош вазири Жоржия Мелони ҳам якшанба куни ҳамкасби Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатда яҳудий армиясининг ҳужумларини қоралаган.
Европа Иттифоқи ҳам Исроил армиясининг БМТ контингентига ҳужумини кескин танқид қилган ва ҳолат юзасидан тушунтириш талаб қилган.
Исроил БМТдан тинчликпарвар контингентни Ливан чегарасидан 5 км ичкарироқ олишни сўраган. Халқаро тузилма буни рад этган.
Тель-Авив «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўз жангчиларини БМТ контингенти яқинида жойлаштирмоқда деб ҳисоблайди. «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати буни инкор қилган.
БМТнинг Ливандаги муваққат тинчликпарвар кучлари 1978 йили мамлакатнинг жанубий қисмини кузатиш, мониторинг қилиш учун таъсис этилган.
Таҳлилчилар 10 минг кишилик контингент ўз вазифасини тўлақонли бажара олаётганига шубҳа билдириб келади. Исроил 1982 йили Ливан жанубига бостириб кирган ва 2000 йилгача уни ишғол остида сақлаган. 2006 йилда ҳам «Ҳизбуллоҳ»га қарши кенг кўламли уруш олиб борган.
Исроил ҳарбийлари, БМТ, Ливандаги тинчликпарвар кучлар, Кимёвий қурол, Ҳизбуллоҳ “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шифокор саратон хавфини келтириб чиқарадиган нонуштадан огоҳлантирди
Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди
«Ҳизбуллоҳ» Исроилга 320 та ракета ва снарядлар учирди
Садир Жапаров: “Ғарб Россия билан ҳамкорлик мавзусида кўрсатма бермаслиги керак”
Тадқиқот: қаҳва инсулт хавфини оширади, чой эса камайтиради
DeepState: РФ ҳарбийлари асирга олинган 9 украиналикни отиб ташлади
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
Владко Радманович БААга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди