
Фото: AP
Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борадиган йўлларнинг бир бир қисмини портлатиб юборди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
“Шимолий Корея тахминан туш пайти ҳарбий демаркация чизиғидан шимолдаги йўл қисмларини портлатиб юборди”, дейилади Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси баёнотида.
Таъкидланишича, гап яриморолнинг ғарби ва шарқидаги транспорт линиялари ҳақида кетмоқда. Жанубий Корея ҳарбийлари портлашга жавобан тайёргарлик ва кузатувни кучайтирмоқда.
“Шимолий Корея туш пайти (Москва вақти билан соат 06:00 да) ҳарбий демаркация чизиғидан шимолдаги йўл қисмларини портлатди”, дея Корея Қўшма штаблар қўмитаси баёнотидан иқтибос келтиради ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, яриморолнинг ғарбий ва шарқий қисмларидаги транспорт йўналишлари ҳақида сўз бормоқда. Портлаш муносабати билан Жанубий Корея ҳарбий кучлари тайёргарлик ва кузатув ишларини кучайтирмоқда.
Ким Чен Ин хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказди
КХДР раҳбари Ким Чен Ин мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилиш “суверенитетни бузиш бўйича жиддий провокацияга” бағишланган. Бир неча кун аввал КХДР Жанубий Кореяни ташвиқот варақалари туширилган дронларни учиришда айблаганди.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги 3, 9 ва 10 октябрь кунлари Пхеньянда Жанубий Кореянинг дронлари аниқлангани ва улардан КХДР ҳукуматига қарши тарғибот варақалари ташлангани ҳақида маълум қилди. ТИВ бу “икки мамлакат ўртасида урушга” олиб келиши мумкинлигини билдириб, “провокацияни тўхтатиш”ни талаб қилди. Жанубий Корея КХДРга дронлар учирганини инкор этган.
Шимолий КореяЖанубий КореяПортлатиш ҲодисасиМудофаа ЙиғилишиХавфсизлик МасалалариТранспорт Линиялари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг