07:00 / 16.10.2024
33

Исроил Мудофаа вазирлиги яқин орада Эронга жавоб зарбаси беришини эълон қилди

Исроил Мудофаа вазирлиги яқин орада Эронга жавоб зарбаси беришини эълон қилди
Фото: AP
1 октябрь куни амалга оширилган ракета ҳужумига жавобан Исроилнинг Эронга зарбаси тез орада бошланади.

The Times of Israel нашрининг маълум қилишича, бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Ғазо секторида гаровга олинганларнинг бир гуруҳ қариндошлари билан учрашувда айтиб ўтган.

Бу аниқ ва ҳалокатли жавоб бўлади”, деган Исроил Мудофаа вазири.

Аввалроқ Кан давлат телерадиокомпанияси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Галант ва бошқа баъзи муҳим вазирлар билан Эронга ҳужум параметрлари ва вақти бўйича келишиб олгани, энди эса Исроил Вазирлар Маҳкамасининг якуний маъқуллаши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.

1 октябрь куни Эрон ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (Эрон қуролли кучларининг элита бўлинмалари) раҳбариятидаги асосий шахсларнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга йирик ракета ҳужумини уюштирган эди. Исроил Бош штаби ҳужумга муносиб жавоб беришни ваъда қилган.

Исроил Мудофаа вазирлиги, Яқин орада, Эронга жавоб зарбаси, Бериш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Мудофаа вазирлиги яқин орада Эронга жавоб зарбаси беришини эълон қилди