27
НАТО бош котиби: “Альянснинг янги қўмондонлиги Украинадаги можаронинг боришига таъсир ўтказа олади”
Фото: “Rbc.uа”
НАТО бош котиби Марк Рютте Германиянинг Висбаден шаҳрида Украина ҳарбийларини Хавфсизликка кўмаклашиш ва тайёрлаш бўйича альянснинг (NSATU) янги қўмондонлигига ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, янги қўмондонлик Украина учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.
НАТО сайтидаги хабарда айтилишича, қўмондонлик Украинага ҳарбий ёрдам етказилишини мувофиқлаштиради. Альянснинг шарқий қанотидаги Висбаден базаси ва логистика марказлари 700 нафар ходимни тайёрлайди.
NSATU қўмондонлигини яратиш тўғрисидаги қарор июль ойида бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг қабул қилинган. Бунгача қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш АҚШ молия вазирлиги бошчилигидаги гуруҳ томонидан амалга оширилган.
Аввалроқ НАТО бош котиби Марк Рютте Россия альянсни қўрқита олмаслигини айтиб ўтганди.
2024 йил октябрида НАТО бошқарувини қўлга олган Рютте Киевнинг НАТО бўйича иттифоқчилари можарода “Россия президенти Владимир Путин ўз мақсадларига эришмаслиги ва Украина ғалаба қозониши” учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини маълум қилди.
НАТО бош котиби, Альянс, Янги қўмондонлиги, Украинадаги можаро, Таъсир ўтказиш “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди