Франция президенти Эммануэл Макрон вазирлар кенгашининг ёпиқ мажлисида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху яҳудий давлатининг БМТ резолюцияси асосида ташкил этилганини ёдда тутиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, Le Parisien газетаси хабар берди.
“Нетаньяху ўз давлати БМТ резолюцияси билан ташкил этилганини унутмаслиги лозим, шунинг учун у ташкилот қарорларига қарши чиқмаслиги керак”, деган Макрон.
Сиёсатчи 1947 йил ноябрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг Фаластиндаги Британия мандатини бекор қилган ва бу ҳудудни яҳудий ҳамда араб давлатларига бўлган овоз беришига ишора қилди.
Макрон ушбу баёнотни Исроилнинг Ливандаги БМТ тинчликпарвар кучлари жойлашган ҳудудларда “Ҳизбуллоҳ”га қарши олиб бораётган ҳарбий операциялари ҳамда тинчликпарвар кучларга ҳужумлар учун Исроил элчисининг Франция Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиши фонида берган.
Нетаньяхунинг Макрон билан 15 октябрдаги телефон орқали суҳбатидан сўнг, Исроил Бош вазири матбуот хизмати “Франция президентига эслатма” сарлавҳали баёнот тарқатди. Унда қуйидагилар таъкидланади:
“Исроил давлати БМТ резолюцияси натижасида эмас, балки Мустақиллик урушидаги ғалаба туфайли, кўпчилиги Холокостни бошдан кечирган ёки Франциядаги Виши режимидан қочиб қутулган мард жангчиларнинг қони эвазига қозонилган. Шуни эсда тутиш лозимки, сўнгги ўн йилликлар давомида БМТ ягона яҳудий давлатини мавжудлик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотиш мақсадида Исроил давлатига қарши йўналтирилган юзлаб антисемистик қарорларни қабул қилган”.
Макрон, Нетаньяху, Исроил, Қандай пайдо бўлгани, Унутмаслик “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолган "Насаф"ни мағлуб этди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер